Асосий - Маҳсулотлар-Euro topik 24% эм.к.
Euro topik 24% эм.к.

Тавсиф

Буғдойзорлардаги ёввойи сули ва бошқа бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицид.

 


Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

image.png

Таъсир этувчи модда

Clodinafop-propargyl 240 g/l + cloquintocet mexyl 60 g/l

Препаратив шакли

Эмульсия концентрати

Қадоғи

1 л

Қўлланилиши:

Препарат кузги ва баҳорги буғдойзорларда учрайдиган бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши самарали ҳисобланиб ёввойи сули, курмак, тулки қуйруқ каби бегона ўтларни кучли назорат қилади.
Препарат экиннинг пояси ва барги орқали тез сўрилиб, экин ичида тенг тарқалади. Ишлов беришни экиннинг ривожланиш фазасига боғлиқ бўлмаган холда, бегона ўтларнинг 2-3 барг фазасидан бошлаб қўллаш мумкин.

Афзалликлари:

Таркибида антидот борлиги препаратнинг таъсир кучини орттиради;
Такрорий ёки алмашлаб экишда навбатдаги экин учун зарарли муҳитнинг йўқлиги;
Жуда кам миқдорда қўлланилиши;
Бегона ўтларнинг фаол ўсиши ишлов беришдан сўнг бир неча соатда тўхтайди. Бегона ўтларнинг нобуд бўлиши белгилари ишлов берилгандан сўнг 1-2 хафтада намоён бўлади;
Ҳосил ўрими учун ҳалақит берувчи бегона ўтларни йўқотади ва ўримни осонлаштиради